Тошкент вилояти ИИББга янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан полковник Абдувосит Абдулҳаевич Абдураззоқов Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур тайинловга қадар Абдувосит Абдураззоқов Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот учун, Абдувосит Абдураззоқов 1981 йил 19 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2002 йил ИИВ Академиясини тамомлаган. Сўнгра ички ишлар соҳасининг турли лавозимларида фаолият юритиб келган.
2020-2021 йиллар Сергели туман Ички ишлар органлари ФМБ бошлиғи лавозимида ишлаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг