Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

20:00 16 Декабрь 2024 Жамият
379 0

Фото: Foto: Toshkent viloyati hokimligi

Нормирзаева Нилуфар Анваржановна Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Н. Нормизаева 1976 йил Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги: мусиқа ўқитувчиси, миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими.

У фаолияти давомида Янгийўл тумани ҳокимлигининг бир қатор масъул лавозимларида фаолият олиб борган.

Тайинловга қадар, Янгийўл тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер