Тошкент шаҳридаги таъмирланаётган бинода ёнғин чиқди

19:40 13 Июль 2025 Жамият
338 0

Ижтимоий тармоқларда Миробод туманида таъмирланаётган бинода ёнғин содир бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

Унда айтилишича, бугун, 13 июль куни соат 18:06 да Тошкент шаҳар Миробод туманида, Шайхун кўчасида таъмирланаётган бино ёниб кетган. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар  ФВБга амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Мурожаатга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 18:11 да етиб бориб, соат 18:33 да ёнғин ўраб олинган ва соат 18:40 да тўлиқ ўчирилган.

«Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳолат оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ» — дейилади ФВВ хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер