Тошкент шаҳрида 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент шаҳрида 4 та машина иштирокида йўл-тарнспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати воқеа юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса кеча, 23 февраль куни соат 01:30 ларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасида юз берган. Ўша куни «Malibu-2», «Cobalt», BYD ва «Оniх» автомашиналари ўзаро тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.
Ҳодиса оқибатида «Malibu-2» ҳайдовчиси ва йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг