Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Козимжон Ҳасанов ишдан кетди
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
2020 йил ноябрь ойида Козимжон Ҳасанов Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи – Тошкент шаҳар ҳокимининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди. У мазкур тайинловга қадар Artel Technical School хусусий мактаби директори лавозимида ишлаган.
Маълумотларга кўра, Козимжон Ҳасанов Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимидан кетган. Унинг ўрнига Исламова Дилфуза Дилшодовна Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг