Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Азизхон Анварбек ўғли Шовкатов Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Азизхон Шовкатов Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар Инвестициялар, саноат ва савдо бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг