Тошкент шаҳар бош имом-хатиби​: Оғир кунларда онамиз каби бўлган ватанимизни ёлғизлатиб қўймайлик.​

18:42 23 Апрель 2020 Жамият
1362 0

Бугун ХПКнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров ҳам иштирок этиб, ўз мулоҳазаларини билдириб ўтди​:

— Шундай бир кунларда мўмин, мусулмончилик вазифаларимизни унутмаётган эканмиз, фуқаролик бурчимизни ҳам ёддан чиқармаслигимиз керак. Оғир кунларда онамиз каби бўлган ватанимизни ёлғизлатиб қўймайлик.

...Ижтимоий тармоқлардаги шарҳларни ўқиб жуда хафа бўлиб кетамиз. Биз бугун ўз тафаккуримиз доирасида кимнидир ҳақорат қиляпмиз. Лекин савоб иш қилиш ҳақида ўйламаяпмиз ҳам. Муқаддас ой бўлмиш Рамазонда тилимиз ҳам ҳақоратлардан чекланиб рўза тутса, тутган рўзамизнинг савобу ажри юксак бўлар эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер