Тошкент денгизида балиқ овлаганлар табиатга 41 млн сўм зарар етказди

11:42 08 Октябр 2024 Жамият
255 0

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Тошкент денгизида балиқ овлаганлар табиатга 41 млн сўм зарар етказди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Ўртабўз маҳалласида жойлашган Тошкент денгизи ҳудудида олиб борилган рейд давомида С.Ч., И.Н. ва Н.Ж. томонидан сув омборида ноқонуний равишда балиқ овланаётганлиги аниқланди.

Ҳисоб-китобларга кўра, ҳуқуқбузарлар жами 116 дона оқ сила, товон балиқ, зоғора балиқ ҳамда оқ қайроқ овлаган. Оқибатда табиатга 41 млн сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси (ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек, ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Рейд давомида топилган 3 та қайиқ ҳамда 2 минг метрдан зиёд лескали тўрлар ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар вақтинча сақлаш учун Тошкент вилояти Экология бошқармаси омборхонасига жойлаштирилди.

Тўпланган ҳужжатлар ҳолатга қонуний баҳо бериш учун фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туман судига юборилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер