Тошкент давлат аграр университети талабалари учун “Ҳоким стипендияси” жорий этилади
Фото: ТДАУ Ахборот хизмати
Кейинги йилларда мамлакатимизда ёшлар билан учрашиш ва уларни муаммоларини жойида ҳал қилиш яхши анъанага айланиб бормоқда. Бу борада жойларда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви”ни тизимли ўтказиш йўлга қўйилгани ижобий самаралар бераётир.
Тошкент давлат аграр университетида ҳам “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди. Унда Тошкент давлат аграр университетининг Биринчи проректори С. Исламов бошчилигида жамоаси, талабалари Қибрай тумани ҳокими М. Рашидов бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамда туман маҳаллаларидаги ёшлар иштирок этишди.
— Ҳозирги кунда Тошкент давлат аграр университети Қибрай туманидаги 10 та маҳалла ҳамда 10 та умумтаълим мактаблари билан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда, — дейди С. Исламов. — Жумладан, 4 та маҳаллаларнинг Ёшлар етакчилари билан университет Ёшлар иттифоқи етакчилари ҳамкорлигида ош чемпионати, маҳаллардаги хотин-қизлар билан ҳамкорликда “Ибратли хонадон бекаси” номли кўрик-танлов ўтказилди. Талаба-ёшларнинг касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида Қибрай тумани қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан семинар ташкил этилди.
Учрашувда Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидовнинг ёшлар билан ишлаш борисидаги ишлари тўғрисидаги ахбороти тингланди. Ҳоким томонидан фаол ёшларга ҳамда университет Биринчи проректори ва жамоасига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Ёшлар томонидан раҳбарларга турли мавзуларда саволлар йўлланиб, уларга жавоблар олишди. Хусусан, Тошкент давлат аграр университети талабаси томонидан туманда “Ҳоким стипендияси”ни ташкил этиш бўйича берилган таклифи илиқ қабул қилиниб, ҳоким мазкур таклиф ижобий ҳал қилиниши таъкидлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг