“Тошкент — Чимкент” веломарафони ташкил этилди
“Тошкент — Чимкент” йўналиши бўйича халқаро велопойга ташкил этилди.
Мазкур мусобақа Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Чимкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Қозоғистонда ўтказилаётган Ўзбекистон йилига бағишлаб ўтказилди.
“Казинформ” ахборот манбасининг ёзишича, веломарафонда 130дан ортиқ спортчи иштирок этди. Маррагача умумий масофа 125 км.га тенг бўлди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг