Тошкент аэропортида 20 ёшли қизни фоҳишалик учун Дубайга пулламоқчи бўлган шахс ушланди
Фото: Видеодан кадр
Тошкент Халқаро аэропортида 20 ёшли қиз одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда Ангрен шаҳрида яшовчи йигит А.Р. (2004 йилда туғилган) ўзига таниш бўлган 20 ёшли қиз С.Т.ни алдаб, катта даромад топишга ишонтиргани аниқланган.
А.Р. қизни Тошкент Халқаро аэропорти орқали Дубай шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Маълум бўлишича, йигит қизни жўнатаётгани учун Дубай шаҳрида яшовчи аёлдан 2 минг доллар олган. Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодекси 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг