Тўрткўл туманида қалбаки алкоголь ишлаб чиқарган яширин цех фош қилинди

16:35 12 Февраль 2026 Жамият
101 0

Тўрткўл туманида қалбаки алкоголь маҳсулотлар ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрткўл тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида терговга қадар текширув ўтказилган.

Аниқланишича, фуқаро С.С. «Дўстлик» МФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин цех ташкил этиб, қалбаки алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарганлиги аниқланиб, 1 минг 559 дона шиша қопқоқлари, 992 дона бўш шиша идишлар, 147 дона қалбаки акциз маркалар ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер