Тўқимачилик корхоналари томонидан 1,5 миллион комплектдан ортиқ мактаб формалари тайёрланиб, сотувга чиқарилди

06:37 26 Июль 2022 Жамият
1003 0

Фото: Архив сурат

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқўрова маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамаси қарори доирасида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва тармоқ корхоналари томонидан республика умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган жами 6,6 миллион нафар ўқувчи учун ягона мактаб формаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш вазифаси берилган.

Ўқувчиларни сифатли ва замон талабига мос мактаб формалари билан таъминлаш учун республика бўйлаб 560 та маҳаллий корхона рўйхати шакллантирилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, мактаб формасини ишлаб чиқариш учун хомашё сифатида 26 млн кв. м. газлама мато ишлатилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер