Томдида 5 та оилавий болалар уйи очилди

10:25 25 Сентябр 2021 Жамият
940 0

Фото: "Халқ сўзи"

Президент қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти ҳокимлиги, Миллий гвардия вилоят бошқармаси, Навоий ҳарбий прокуратураси, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Томди туманининг “Томдибулоқ” овул фуқаролар йиғинида 5 та оилавий болалар уйи фодйланишга топширилди.

Уларнинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун бор имкониятлар сафарбар этилиши ва мазкур йўналишда вилоятдаги давлат ҳамда жамоат ташкилотлари билан аниқ мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олингани таъкидланди.

Шундан сўнг хонадонлар соҳиби ва соҳибаларига ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер