«Толибон» хотин-қизларнинг таълим олиши тақиқланганини рад этди

23:00 26 Декабрь 2022 Дунё
2564 0

Фото: Reuters

Афғонистон Бош вазири ўринбосари Мавлавий Абдул Кабир («Толибон» томонидан тайинланган)нинг айтишича, ҳукуматнинг аёлларнинг таълим олишига эътирози йўқ.

Афғонистон хусусий университетлари ассоциацияси билан учрашувда Кабир бундай тақиқ борлигини рад этди ва «Толибон» имкон қадар тезроқ таълимни тўхтатиб қўйишга чек қўйишни хоҳлаётганини айтди.

22 декабрь куни «Толибон» Афғонистонда аёлларнинг таълим олишини бутунлай тақиқлашга чақиргани хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, мамлакатда аёлларнинг спорт залларига бориши тақиқланган.

Кейинроқ Эроннинг оила ва аёллар масалалари бўйича вице-президенти Энсийе Хазалий мамлакат афғон аёлларига университетда таълим олишда ёрдам бермоқчи эканини билдирган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер