Тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайиши кутиляпти

19:28 28 Апрель 2021 Жамият
1634 0

Сенат маъқулланган қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6-моддасидаги (транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик) жарима миқдори БҲМнинг 3 бараваридан (735 минг сўм) 2 бараварига (490 минг сўм) қисқармоқда. Бу ҳақда депутат Расул Кушербоев маълум қилди.

«Такроран содир этилган нотўғри «парковка» учун ошиб борувчи миқдордаги жарима солиш тартиби ҳам бекор қилинмоқда.

Эндиликда бир йилда неча марта қоида бузилганидан қатъий назар ҳар сафар бир хил - БҲМ 2 баравари (490 минг сўм) миқдорида жарима тўланади.

Қонун Сенатдан ўтди. Энди Президент имзоласа бўлди», дейди депутат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер