Тўғри режалаштириш ва илмий ёндашув – юқори ҳосилдорлик гарови

20:03 14 Апрель 2026 Жамият
154 0

Қишлоқ хўжалигида «Бир кун экиш – йил бўйи озиқлантиради» деган нақл бор. Бугун Зафаробод тумани далалари ва фермер хўжаликларидаги ҳаракатни кузатар экансиз, бу сўзларнинг нақадар ҳақиқат эканига яна бир бор амин бўласиз. 2026 йилги пахта ва ғалла ҳосили учун пойдевор айнан шу кунларда қўйилмоқда.

Дастлабки экилган чигитлардан барқ уриб ниҳоллар униб чиқаётган бўлса, бухгалтерия ҳисобини юритиш марказида фермерларга берилаётган уруғлик чигитлар учун ишончномаларни расмийлаштирилиб, банкларга узлуксиз электрон аризалар юборилмоқда. Бу шунчаки расмиятчилик, қоғозбозлик эмас, бу – бўлажак хирмон-хирмон дон ва пахтанинг ҳуқуқий ва молиявий кафолатидир.

— Жорий йилда биз нафақат анъанавий усулларга, балки рақамлаштириш ва илм-фан ютуқларига таянишга алоҳида эътибор беряпмиз, — дейди Зафаробод туман ҳокимлиги бош мутахассиси Мансур Қамбаров. — Туманимиздаги 470 та ҳар турга ихтисослашган фермер хўжаликларимизнинг боғ-роғлари, ғалла майдонларини сифатли ва ўз вақтида озиқлантириш, дала четларидаги дарахтларга тўғри шакл бериш, фермерларимизга экспортбоп маҳсулот етиштиришнинг замонавий тежамкор усуллари, электрон платформага киритиш ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш йўлларини ўргатяпмиз.

Мутахассисларнинг фикрича, бундай тизимли ишлар фермерларнинг мавсумга пухта тайёргарлик кўриши, ресурслардан самарали фойдаланиши ва натижада юқори ҳосилдорликка эришишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Толибжон ЭРГАШЕВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер