Тиббиёт соҳаси бўйича қайси давлатлар Ўзбекистонда корхона очган?
2026 йил 1 март ҳолатига ушбу соҳада жами 140 та хорижий корхона фаолият юритмоқда. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Мавжуд корхоналар мамлакатлар кесимида тақсимланганда энг кўп корхоналар Туркия ҳиссасига тўғри келиб, 27 тани ташкил этган. Кейинги ўринларда Хитойдан 21 та, Россиядан 18 та, Ҳиндистондан эса 17 та корхона фаолият юритмоқда.
Шунингдек, Қозоғистондан 11 та, Озарбайжон ва Жанубий Кореядан 10 тадан корхона, Қирғизистондан 6 та, БАА ва Япония ҳиссасига 4 тадан, қолган 12 та корхона эса бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг