THY-371 Тошкент — Истанбул рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди
Турк ҳаво йўлларининг ТҲЙ-371 рейси бўйича Тошкент — Истанбул рейси техник сабабларга кўра бир неча соатга кечиктирилди. Натижада вақт ўтгач авиаташувчи рейсни бекор қилишга қарор қилди.
Жадвалга кўра, бортида 265 нафар йўловчи бўлган А-333 самолёти Тошкент вақти билан 02:35 да ҳавога кўтарилиши керак эди. Бироқ самолётда техник носозлик аниқлангани сабабли парвоз кечиктирилди, йўловчилар кутиш залига жойлаштирилди ва иссиқ овқат билан таъминланди.
Эрта тонгдан авиакомпания ушбу рейсни бекор қилишга ва йўловчиларни бошқа рейсларда Истанбулга ташишга қарор қилди. Йўловчиларга иссиқ овқат ва меҳмонхонада жойлашиш ҳам таклиф қилинган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг