Тезкор: Швецияда «Омикрон»нинг янги мутацияси аниқланди. У Скандинавия давлатларида жуда тез тарқалмоқда
Иллюстратив фото
Швеция академик лабораториясида уч кишида коронавируснинг «Омикрон» штаммининг янги мутацияси аниқланди.
«Ушбу мутация 14 январь куни уч кишида қайд этилган. «Омикрон» бу тури BA.2 деб номланган. BA.2 олдинги версия билан рақобатлаша оладими ёки йўқлигини аниқлаш учун қўшимча маълумотлар керак», дейилади манбада.
Қайд этишича, янги мутация Скандинавия давлатларида жуда фаол тарқалмоқда. Масалан, BA.2 варианти аллақачон Дания ва Норвегияда ҳам аниқланган.
Аввалроқ олимлар Кипрда коронавируснинг янги вариантини аниқлаган эди. Маҳаллий олимларнинг фикрича, у «Дельта» ва «Омикрон» штаммларининг дурагайи ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг