Тезкор! Чиноздаги нефтбаза ёнмоқда
30 дақиқа олдин Тошкент вилоятидаги “Пахта Нефтьбазаси”да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди. Бир неча дақиқада ёнғин содир бўлган жойга Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 14 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган.
Вазият Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тўлиқ назорати остида. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, ёнғинни тўлиқ бартараф этиш учун тахминан 1 соат вақт кетади.
Айни вақтда қурбонлар тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг