"Тез ёрдам"га энг кўп чақириқ Фарғона вилоятидан келиб тушди — ССВ

17:42 28 Декабрь 2022 Жамият
859 0

Жорий йил 27 декабрь эрталабки соат 08:00 дан 28 декабрь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди.

Сутка давомида туғуруқлар сони:

— жами 2 594 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:

- 1 330 нафари ўғил;

- 1 264 нафари қиз;

- 31 нафари эгизак.

Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:

- Самарқанд вилояти — 296 нафар

- Фарғона вилояти — 283 нафар

- Қашқадарё вилояти — 251 нафар

- Наманган вилояти — 227 нафар

- Андижон вилояти — 218 нафар.

— “103” хизмати:

- 2 755 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.

“Тез ёрдам”га 43 612 та чақириқ келиб тушди.

Энг кўп чақириқлар:

- Фарғона вилояти — 5 322 та

- Андижон вилояти — 4 585 та

- Наманган вилояти — 4 462 та

- Тошкент шаҳри — 4 295 та

Юртимиз бўйича “103” хизмати орқали шифохонага ётқизилган беморлар сони:

- катталар — 2 434 нафар

- болалар — 1033 нафар

Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва филиалларига 2 556 та мурожат келиб тушди.

Госпитализация қилинган беморлар — 933 нафар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер