Тест синовларининг иккинчи кунида 5 695 нафар абитуриент тест синовига келмади
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказилаётган тест синовлари тўғрисида 2020 йил 3 сентябрь куни якуни борасида маълумот берди.
Республикадаги 65 та объектда (48 та стадион ва 17 та хиёбонда) тест синовлари 1-сменада соат 08.00 да бошланиб, 11.00 да тугади ва 2-сменада 17.00 да бошланиб, 20.00 да тугади.
Наманган вилоятида об-ҳаво туфайли, 2-сменада имтиҳон соат 18.30 да бошланиб, 21.30 да тугади.
Тест синовларида бир кунда иштирок этиши режалаштирилган 117 919 нафар абитуриентдан 112 103 нафари – 95,1 % қатнашди.
6 нафар абитуриентнинг тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлганлиги сабабли, уларга иштирок этишга рухсат берилмади.
Жами 5 695 нафар абитуриент тест синовига келмади.
40 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида: 28 нафари телефон, 3 нафари шпаргалка, 9 нафари бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлгани учун четлатилди.
75 нафар абитуриент имтиҳон жараёнида:
62 нафари телефон ва электрон қурилмалар,
7 нафари шпаргалка,
4 нафари тест материалларини олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилгани,
2 нафари бошқа шахснинг ўрнига киргани учун четлатилди.
Наманган, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида бошқа абитуриент ўрнига кирмоқчи бўлган 6 нафар «сохта абитуриентлар» жараёндан четлатилиб, Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан белгиланган тартибда чоралар кўрилди.
Тест синовларини ўтказиш жараёнида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг