«Tesla» автомобилларни мижозларга қувватловчи кабелларсиз етказиб беради
Архив сурат
Американинг электромобиллар ишлаб чиқарувчи «Tesla» компанияси мижозларга янги автомобилларни қувватлаш кабелларисиз етказиб беради.
Олдин текинга берилган симни эндиликда «Tesla» 120 вольтлисини 275, 240 вольтлисини 400 долларга сотиб олишни таклиф қилмоқда.
«Улардан фойдаланиш статистикаси жуда паст эди, шунинг учун бу беҳудага ўхшарди. Кичкина плюс сифатида биз мобил коннекторлар тўпламига қўшимча адаптерлар қўшамиз», дейди компания бош директори Илон Маск.
Дастлабки босқичда «Tesla» ўз автомобилларини маиший розетка ва юқори кучланишли заряд станцияси учун иккита турдаги кабеллар билан жиҳозлади. Кейинчалик у пакетда фақат маиший тармоқдан машинани заряд қилиш учун кабелни қолдирди.
Олдинроқ, АҚШнинг «Apple» компанияси ўз мобил қурилмалари қадоқларини худди шундай ўзгартирган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг