Термизда телевизор ишлаб чиқарилади

12:39 30 Ноябрь 2018 Жамият
1693 0

Иллюстратив фото

Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т. Саидов раҳбарлигидаги божхона ходимлари Термиз шаҳрида қад ростлаётган “Термиз канцелярия моллари” МЧЖга тегишли, лойиҳа қиймати 19,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган, текстил маҳсулотлари ҳамда телевизор ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхонада бўлишди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. 

Маълумот тариқасида, мазкур ишлаб чиқариш объктида келгусида 1100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади ва йилига 50 000 дона телевизор ҳамда 6,75 миллион дона текстил маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. 

Корхона уч йил ичида ташқи бозорларга экспорт ҳажмини 35 млн. АҚШ долларига етказиши кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер