Термизда этно шаҳарча барпо этилмоқда

12:10 21 Октябр 2024 Жамият
222 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Сурхондарё вилояти ҳокими ташаббуси билан Термиз шаҳрида этно шаҳарча туризм лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бундан кўзланган мақсад ҳудудда туризмни ривожлантириш, сайёҳлар оқимини кўпайтириш ҳамда аҳолининг маданий ҳордиқ олиши учун шароит яратишга қаратилган.

Этно шаҳарчада барпо этилаётган бино ва иншоотлар Термизнинг қадимий архитектура ёдгорликларини ўзида акс эттираётгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Ҳудудга туташ «Болажон» истироҳат боғидаги ободонлаштириш ишлари орқали эса, аҳоли ва шаҳар меҳмонлари дам олиши, болалар учун қулай муҳит яратилади.

Бу каби лойиҳалар нафақат шаҳар инфратузилмасини яхшилашга, балки сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ҳам хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер