«Темур ролини ўйнашдан 10 кун олдин оёғимни синдириб олдим» (+видео)

20:26 14 Апрель 2026 Жамият
350 0

11-13 апрель кунлари Самарқандда «Амир Темур сиймоси саҳнада» республика театрлари фестивали бўлиб ўтди. Унда республиканинг турли вилоятларидан келган театр жамоалари Амир Темур сиймосини гавдалантиришга ҳаракат қилишди.

Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри бош режиссёри Фарҳод Болтаевнинг «Адолат фасли» спектаклидаги чиқиши «Энг яхши Амир Темур образи» деб топилди. Фарҳод Болтаев ушбу спектаклни ўзи саҳналаштирган ва фестиваль бошланишидан 10 кун олдин оёғини синдириб олган. Унинг айтишича, бунда ҳам ҳикмат бор.

Шунингдек, турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, пул ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Фестиваль ғолиблари:

  • Энг яхши Амир Темур образи — Фарҳод Болтаев («Адолат фасли», Сурхондарё);
  • Энг яхши аёл роли — Дастегул Кенжебаева (Бибихоним образи, «Соҳибқирон»);
  • Қўғирчоқ театрида энг яхши тарихий талқин — «Темурбекнинг болалиги»;
  • Энг яхши грим иши — Нигора Артукбекова;
  • Энг яхши ссенографик ечим — Хайрулла Чоршанбиев;
  • Энг яхши либос рассоми — Қаҳрамон Мамазияев;
  • Энг яхши эпизодик роль — Ғайрат Ҳусаинов («Оқсарой»);
  • Энг яхши эпизодик роль (иккинчи йўналиш) — Ҳабибулла Абдуллаев («Соҳибқирон»);

Либослар кўргазмаси натижаларига кўра қуйидагилар ғолибликни қўлга киритишди:

  • 1-ўрин — Бухоро вилояти мусиқали драма театри;
  • 2-ўрин — Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри;
  • 3-ўрин — Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер