«Темир дафтар»га киритилган оилада тўй бўлди

10:43 26 Август 2020 Жамият
1062 0

Ҳудудларда кам таъминланган, эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ишлари давом этмоқда. Хўжаобод туманидаги «Карнайчи» маҳалласида истиқомат қилувчи Шаҳнозахон Нишонбоевага ҳам янги турар жой қуриб берилди.

— Боқувчимиз йўқлиги боис 3 нафар фарзандимни ўзим катта қиляпман,-дейди уй соҳибаси Шаҳнозахон Нишонбоева. — Маҳаллий ҳокимлик томонидан моддий ва маънавий ёрдам бериб турилибди. Эътибор ва эъзоздан миннатдорман!

Оила аъзоларининг янги уйга кўчиб ўтиши қўшалоқ байрамга айланди. Боиси шу куни уччала фарзанднинг суннат тўйи ҳам бўлиб ўтди.

Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер