Telegram Google Play'дан ўчириб юборилиши мумкин
AҚШнинг собиқ элчиси Марк Гинсберг Alphabet Inc компаниясини судга берди. У Telegram мессенжер дастурини Google Play интернет дўконидан олиб ташлашни талаб қилмоқда. Элчининг сўзларига кўра, Telegram зўравонлик, экстремизм ва антисемитизмни тарғиб қилиш учун жудаям қулай.
Telegram асосчиси Павел Дуров Капитолийдаги ғалаёндан кейин компания модераторлари юзлаб постларни олиб ташлаганини ва зўравонликка чақирувларга йўл қўйилмаслигини айтди.
Шунингдек, Telegram ноқонуний моддаларни сотиш учун асосий платформа бўлиб хизмат қилаётгани ҳам қўшимча қилинди.
Миллати яҳудий, Исроилда тарбия топган Гинсберг суд даъволарида диний эътиқоди туфайли унга икки марта суиқасд уюштирилганлигини айтмоқда. Судда даъвогар сифатида кўрсатилган унинг «Хавфсиз веб-сайт учун коалиция» ташкилоти ижтимоий тармоқнинг олиб ташланиши, антисемитизм ва экстремистик гуруҳлар тарғиботи камайишига катта таъсир этишини айтмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг