Ташқи ишлар вазирлигида муҳим тайинлов амалга оширилди

10:56 10 Январь 2024 Жамият
498 0

Санжар Валиев Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази директори этиб тайинланди.

48 ёшли Санжар Валиев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ташқи алоқалар хизматида ишлаб келган. Шунингдек, узоқ йиллар давомида Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида, шунингдек, мамлакатимиздаги бошқа таҳлил марказларида ташқи сиёсат масалалари бўйича тадқиқот ишларини олиб борган.

У немис ва инглиз тилларини билади.

Санжар Валиев 2019-2023 йилларда Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил марказига раҳбарлик қилган Дониёр Қурбонов ўрнига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро алоқалар ахборот-таҳлил маркази 2016 йилда ташқи сиёсат, халқаро сиёсий ва иқтисодий алоқалар соҳасида кенг қамровли тадқиқотлар олиб бориш мақсадида ташкил этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер