Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларимизни коронавирус хавфи юқорилиги билан жиддий огоҳлантирди

19:54 25 Февраль 2020 Жамият
1175 0

Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва консуллик муассасалари берган маълумотга кўра, сўнгги кунларда дунёнинг қатор давлатларида CОVID-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг оғирлашгани кузатилмоқда.

Хитой Халқ Республикаси билан бир қаторда Корея Республикаси, Япония, Эрон, Италия ва баъзи бошқа давлатларда беморлар сони ортмоқда.

Хизмат, туризм ва бошқа мақсадларда хорижга чиқишни режалаштираётган ҳамюртларимиз сафардан олдин соғликлари учун таҳдидларни диққат билан ўйлаб кўришлари, мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатни ўрганишлари ва сафар чоғида шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари, жамоавий тадбирларда иштирок этишдан тийилишлари, одамлар тўпланадиган жойларда барча эҳтиёткорлик чораларини кўришлари зарур.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ хорижда, жумладан коронавирус билан оғриган беморлар аниқланган давлатлар ҳудудида бўлиб турган мамлакатимиз фуқароларига зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер