Ташқарида камида 40 даража иссиқ, қуёшда қолдирилган машина ичида-чи? — депутат тонировкани пуллик қилишни ўйлаб топган ҳурматли раҳбарларга таклиф билан чиқди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев бу ҳақида, жумладан, шундай деб ёзади:
"Ташқарида камида 40 даража иссиқ. Табиийки, бундай иссиқда фуқароларнинг иқтисодий фаоллиги ва меҳнат самарадорлиги пасаяди. Кундузи иссиқдан жон сақлаб, кечки салқинда кўчага чиқай десанг, карантин чекловлари сабаб соат 20:00дан кейин деярли барча хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолияти ҳам тўхтатиляпти.
Қисқаси, ёзнинг жазирама иссиқ кунлари нафақат фуқароларга ноқулайлик яратиляпти, балки мамлакат ЯИМ, айниқса хизмат кўрсатиш соҳалари ривожига қаттиқ зарба бўляпти.
Лекин биргина йилнинг иссиқ мавсумида автомобиль ойналарини қорайтиришга бепул ёки минимал тўловлар асосида рухсат берилиши фуқароларнинг иқтисодий фаоллиги ва самарадорлиги ошиши ҳамда мамлакат иқтисоди ўсишига ижобий таъсир кўрсатиши аниқ.
Тонировкани пуллик қилишни ўйлаб топган ҳурматли раҳбарлар, одамларни ўйламасангиз ҳам, ҳеч бўлмаса иқтисодиётни, солиқлар тушумини ўйланг илтимос. Иқтисодиёт ўсиши, бюджетга кўпроқ пул тушишини истасангиз, тонировка нархларини ёз ойлари учун бекор қилинг".
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг