“Ташморе”да дам олиш маскани бунёд этилади
Даврон Ҳидоятовнинг Хитой Халқ Республикасининг “LINYI INVESTMENT GROUP” компанияси раҳбари Чен Мин Чи билан бўлиб ўтган учрашувида учта лойиҳа муҳокама қилинди.
Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган, халқ тилида “Ташморе”, яъни “Тошкент денгизи” деб аталувчи Туябўғиз сувомборида ташкил этилиши кўзда тутилган дам олиш масканини яратиш;
Қибрай туманидаги 36 гектар боғда экотуризм лойиҳасини ишга тушириш;
Юқори Чирчиқ туманида газобетон ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг