Ташландиқ боғча энди янги қиёфада

14:29 13 Декабрь 2021 Жамият
675 0

Фото: «Халқ сўзи»

Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғини Бачки қишлоғида 43-мактабгача таълим ташкилотининг замонавий қиёфадаги янги биноси фойдаланишга топширилди.

Боғчанинг эски биноси хароб ва ташландиқ аҳволга келиб қолгани боис, мана неча йилдирки, фаолиятини тўхтатган эди. Инвестиция дастури асосида 3 миллиард 313 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилган янги боғча  200 нафар болажонни мактабгача таълимга қамраб олиш имкониятга эга бўлиб, бу ерда яратилган қулайликлар ҳавас қиларли даражада.

Энди боғча ёшидаги ўғил-қизлари замонавий шароитда таълим-тарбия олишидан мамнун қишлоқ аҳли бундан беҳад миннатдор.

Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер