“Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми қолдирилди
Жорий йилнинг 23-25 апрель кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми кейинга қолдирилди.
Бундай қарор Форум қатнашчилари, шу жумладан хорижий меҳмонлар ва юртимиз фуқаролари орасида Коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинди.
Ташкилий қўмита илгари рўйхатдан ўтган шахсларни Форум қолдирилгани ҳақида хабардор қилиш бўйича ишларни ташкиллаштиради, шунингдек, Форумнинг ўтказиладиган аниқ саналарини қўшимча равишда кейинроқ эълон қилади.
Эътибор беринг! Форумнинг кейинга қолдирилиши илгари эълон қилинган “Энг яхши юридик хизмат”, “Энг яхши адвокатлик тузилмаси” республика танловлари ўтказилишига таъсир кўрсатмайди.
Форум ҳақида батафсил маълумотларни http://tashkentlawspring.uz сайти ёки (+99871) 268-28-41, (+99871) 268-28-43 телефон рақамлари орқали олиш мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг