Тақдиримизга битилган ёруғ кунлар

14:52 24 Июль 2021 Жамият
635 0

Қўшни Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Бозорқўрғон туманида ўзбек оиласида туғилганман. Ўрта мактабдан сўнг, Тошкентдаги олийгоҳда ўқиб, тақдир экан, Ўзбекистонга келин бўлдим.

Институтни битиргач, НКМК 5-кон бошқармасида иш бошладим. Биласизми, менинг ҳеч нарсадан камчилигим йўқ эди, оилам билан бахтиёр яшардик. Фақат қалбимнинг бир четида шу юртда яшаб, шу юртнинг фуқароси эмаслигимдан кўнглим хижил юрардим. Қолаверса, бу кўплаб қонуний ҳуқуқларимни чеклаб қўярди. Ота уйимга боришим жуда қийин эди.

Шукурки, тақдиримизга битилган ёруғ кунлар ҳам бор экан. Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида»ги Фармони ҳаётимга нур олиб кирди, десам, хато бўлмайди. Мен ва мен каби яна юзлаб кишилар расман Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлдик.

Ич-ичимдан шу юртнинг тўлақонли фуқароси бўлганимдан фахрланаман. Албатта, бу ўзгаришларнинг барчаси мамлакатимизда инсон манфаатлари устувор экани, Ўзбекистоннинг дунёга очилиб, қўшни давлатлар билан ўзаро дўстлик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётгани, асосийси, одамларни рози қилиш йўлидаги ҳаракатлар ўз самараларини бераётганидан далолат.

Салима ХОЛДОРОВА,
Навоий вилояти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер