Талимаржон иссиқлик электр станциясида қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди

13:58 26 Июнь 2023 Иқтисодиёт
430 0

Станцияда энергия тежовчи технологияларни кенг жорий этиш орқали ўз эҳтиёжи учун сарфланадиган электр энергиясини қуёш панелларидан қоплаш чоралари кўрилмоқда.

Мазкур яшил станция ишга туширилиши натижасида корхонада йилига қўшимча 1,8 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Бунинг натижасида йилига 400 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.

Маълумот учун: ушбу фотоэлектр станциясига монокристалл туридаги 1500 дан ортиқ панеллар ўрнатилган бўлиб, станция «On Grid» режимида ишлашга мўлжалланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер