Талабаларнинг инновацион медиа конференцияси

20:52 08 Май 2019 Жамият
529 0

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубxонасида “Innovation media confеrence” X анъанавий конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети ҳамда Журналистика ва оммавий коммуникация университети талабалари иштирок этган мазкур конференциянинг асосий мақсади оммавий ахборот воситаларида медиа лойиҳаларни яратиш ва кенг оммага тарғиб қилишдан иборатдир.

Анжуманда 15 та жамоа аудиовизуал журналистика йўналишидаги креатив дастурлар, онлайн журналистика маҳсулотлари ва xизматларини тарғиб қилишга йўналтирилган портал ва онлайн ресурслар, мобиль журналистика, медиа соҳаси билан боғлиқ замонавий ечимлар ҳамда туризмни ривожлантиришга xизмат қилувчи лойиҳаларини тақдим этди.

Якунда энг яхши деб топилган лойиҳа муаллифлари сертификат ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.

Ситора ЙЎЛЧИЕВА, Ўз ЖОКУ талабаси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер