Таиландда COVID-19га қарши эмланишдан бош тортганлар жиноий жавобгарликка тортилади

23:19 15 Май 2021 Дунё
1262 0

Таиланднинг Бурирам провинцияси губернатори буйруғига кўра, COVID-19 инфекциясига қарши эмланишдан бош тортиш жиноий жавобгарликка тортилиш учун асос бўлади.

Буйруққа мувофиқ вакцина олишни рад қилган фуқаролар йирик миқдордаги жаримага тортилади ёки икки йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Бурирам губернатори Тхатчакон Хаттхаттхаякун имзолаган мазкур буйруқ кеча эълон қилинган. Буйруқда вакцинацияда иштирок этишдан ёки шифокор талабларини бажаришдан бош тортганлик учун жарималар миқдори ҳам белгиланган.

Бурирам Таиланднинг вакцинацияда қатнашишни рад қилувчилар жазоланувчи илк провинцияси бўлди, дейилади “РИА Новости” хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер