Таиландда бўлиб ўтаётган пара каноэ бўйича Осиё чемпионатида Ирода Рустамова 2 та кумуш медални қўлга киритди
Фото: Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси
Таиланднинг Паттайя шаҳрида бўлиб ўтаётган пара каноэ бўйича Осиё чемпионатидан хушхабарлар келиши давом этмоқда.
VL2 (каноэ) ҳамда KL2 (байдарка) классларида аёллар ўртасида ҳамюртимиз Ирода Рустамова 2 та кумуш медалга сазовор бўлди. Спортчимиз байдаркада 1:25.967 сония, каноэда эса 1:05.950 сония натижа қайд этди.
Вакилимиз билан бирга эронлик ва ҳиндистонлик пара каноэчилар ҳам шоҳсупага кўтарилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг