Таэквондочиларимиз турнирни 8 та медаль билан якунлади
Хитойнинг Тайан шаҳрида таэквондо WT бўйича Осиё минтақаси учун Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти кубоги учун ташкил этилган турнир якунланди.
Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин (Жаҳонгир Худойбердиев, Озода Собиржонова) ва 1 та (Светлана Осипова) бронза медалларини қўлга киритди.
Шу тариқа, жамоамиз мазкур мусобақани 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 8 та медаль билан якунлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг