Тадбиркордан асоссиз 11,1 миллион сўм ундириш ҳолати бартараф этилди
Самарқанд шаҳрида фаолият кўрсатувчи “New construction” МЧЖ Мажбурий ижро бюросининг ҳаракатидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.
Маълум бўлишича, Олий суднинг қарори билан Жамиятдан 11,1 миллион сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Жамият томонидан белгиланган маблағлар давлат фойдасига тўлаб берилганлигига қарамасдан, Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Жамиятга нисбатан давлат божини ундириш ҳақида ижро иши қўзғатилган.
Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан Жамиятга нисбатан асоссиз қўзғатилган ижро иши тугатилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг