Табиий қум қазиб олган фуқаролар давлат ва жамиятга 1 миллиард сўм зарар етказди

10:15 03 Март 2026 Жамият
358 0

Ғузор туманида табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Билдирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғузор тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида қурилиш соҳасида яширин иқтисодиётга қарши курашиш йўналишида рейд тадбири ўтказилган.

Унга кўра, Фуқаро А.Х. ва бошқалар тумандаги «Қовчин» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Қашқадарё» дарёси ўзанидан махсус техникалар ёрдамида 39,5 минг м3 норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 1 миллиард сўм зарар етказганликлари маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер