Сувдан фойдаланишдаги қонунбузарликлар оқибатида 1 млрд.сўмдан ортиқ жарима қўлланилган — "Ўзагроинспекция"

17:50 01 Июнь 2021 Иқтисодиёт
1088 0

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси мутахассислари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Унда кун тартибидаги долзарб масала бўйича маълумотлар тақдим этилди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг ёзги суғориш мавсуми учун сув олиш лимитларини ҳар бир фойдаланувчи ва истеъмолчига тақсимланиб, етказилиши ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли юзасидан шартномалар тўлиқ расмийлаштирилиши назоратга олинди.

Хусусан, «Ўзагроинспекция» органлари томонидан ҳисобот даврида белгиланган тартибда ўтказилган назорат тадбирлари давомида 5708 та ҳолатда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш;

1985 та ҳолатда сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи гидротехника ишларини ва бошқа ишларни ўзбошимчалик билан бажариш;

513 та ҳолатда сув объектларидан белгиланган сув олиш лимитларини бузиш;

430 та ҳолатда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли режаларини бузиш;

632 та ҳолатда сув объектларидан олинадиган ва уларга қуйиладиган сув миқдорини дастлабки ҳисобини юритиш қоидаларини бузиш;

356 та ҳолатда давлат сув кадастри юритишнинг белгиланган тартибини бузиш;

1205 та ҳолатда сув хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги аниқланган.

Шунингдек, 1151 та ҳолатда сув истеъмолчилари томонидан лимитдан ортиқча сув олинганлиги, 1200 та ҳолатда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув олишга рухсат этилмаган жойлардан, шунингдек, шартнома тузмасдан сув олганлиги, 750 та ҳолатда сувдан махсус фойдаланиш рухсатномасисиз сув олиш ёки сувдан фойдаланиш, 774 та ҳолатда сувни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби тартиб бузилиш ҳамда 1006 та бошқа ҳолатдаги қонунбузилишлар аниқланган.

Инспекция органлари томонидан мазкур қонунбузилиши ҳолатларини келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, келгусида шу каби қонунбузилишларни олдини олиш бўйича тегишли ташкилот ва корхоналарнинг масъул мансабдор шахсларига 9239 та огоҳлантириш, 1297 та ёзма кўрсатма ва 371 та тақдимномалар киритилди.

Аниқланган қўпол қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан 3789 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 073 млн. сўмлик маъмурий ва 2274 та 1 167 млн. сўмлик молиявий жарима санкциялари қўлланилди.

Бундан ташқари, 1206 та қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишлилиги бўйича кўриб чиқишлик учун судларга киритилиши таъминланди.

Матбуот анжумани якунида журналистлар саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер