Сурхондарёда кузги дарахт экиш мавсуми бошланди

10:54 10 Октябр 2024 Жамият
221 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги мавсумда Сурхондарё вилоятида 6 миллион 3 минг туп мевали ва манзарали кўчатлар экилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов М39 халқаро автомагистрал йўлининг Термиз ва Ангор туманлари туташган ҳудудида илк дарахт кўчатини экиб берди. Мавсумни сифатли ўтказиш, ҳудудларнинг тупроқ ва иқлим шароитларига мос дарахт ва бута кўчатлари экиш, ҳар бир кўчатни суғориш, парваришлаш масаласини ҳал этгач, уни қадаш юзасидан таклиф ва тавсияларини билдирди. Мазкур ҳудудда экилаётган кўчатларга сув тараш учун жорий этилаётган ёмғирлатиб суғориш технологияси ва унинг ишлаш жараёни билан танишди.

Маълумот учун, вилоятда жорий мавсумда И ва ИИ тоифага кирувчи 85 та саноат корхонаси томонидан 455 минг туп кўчат экилади. Шунингдек, 47,16 гектар майдонда «Яшил белбоғ», 16 та «Ҳокимлик боғи», 17,8 гектар майдонда «Яшил боғ», 23,5 гектар майдонда «Менинг боғим» лойиҳаси амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер