Сурхондарёда ҳокимликлар ахборот хизмати раҳбарларига хизмат автомашиналари топширилди

14:05 18 Февраль 2026 Жамият
270 0

Юртимизда олиб борилаётган халқчил сиёсат, очиқлик ва ошкоралик тамойиллари изчил давом этмоқда. Сурхондарё вилоятида шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбарлари — давлат тили бўйича маслаҳатчиларга хизмат автомашиналари топширилди.

Мазкур ташаббус давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш, аҳолига тезкор ва ишончли ахборот етказиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. Ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ва мурожаатлар ижроси юзасидан холис маълумот тайёрлашда моддий-техник имкониятлар муҳим аҳамият касб этади.

— Энди ҳудудлардаги жараёнларга жойида баҳо бериш, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш ва давлат органлари фаолияти ҳақида тезкор, аниқ маълумот тақдим этиш имкониятимиз янада кенгайди, — дейди Бойсун туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбарлари Юнус Холиёров. — Яратилаётган шароитлар ишимиз самарадорлигини ошириб, очиқлик ва шаффофликни амалда таъминлашга хизмат қилади. Энг муҳими, бу қадамлар халқ билан яқин мулоқотни мустаҳкамлаб, ишонч ва ҳамжиҳатликни кучайтиради.

Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер