Сурхондарёда фуқаролар йиғинлари раислари сайлови 1 май куни бошланади

11:38 29 Апрель 2025 Жамият
263 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар вилоят бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган брифингда фуқаролар йиғинлари раислари сайловига Сурхондарё вилоятида ҳам қизғин тайёргарлик кўрилаётгани хусусида батафсил маълумот берилди.

Маълумки, шу йилнинг май июль ойларида мамлакатимизда фуқаролар йиғинлари раислари сайлови бўлиб ўтади. Ушбу сайловни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси раиси Абдураим Чориевнинг маълум қилишича, Сурхондарёда фуқаролар йиғини раислари сайлови 1 май куни бошланади:

— Жорий йилнинг май июль ойларида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раислари сайловини юқори савияда ўтказиш учун маҳалла раислари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар қошида штаблар ташкил этилди. Ишчи гуруҳларнинг иш самарадорлигини ошириш учун ўн турдаги канселярия маҳсулотлари билан таъминланди. Аҳолининг фуқаролар йиғини раиси сайловларидан хабардорлигини ошириш, шунингдек, уларни сайловга чорлаш мақсадида ҳар бир маҳаллага сайловга оид тарғибот материаллари, 4 хил мазмун ва икки хил рангдаги баннерлар етказиб берилди. Электрон таблоларга туркум чақириқлар видео роликлари жойлаштирилди. Сайлов ўтказиладиган бино ва иншоотларга номзодлар ҳамда сайловга оид маълумотлар акс эттирилган стендлар ҳам жойлаштирилмоқда.

Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман (шаҳар)лар комиссиялари ва ишчи гуруҳ аъзолари учун ўқув-семинари ташкил этилиб, уларнинг билим ҳамда кўникмалари оширилди. Ишчи гуруҳларнинг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди. Ишчи гуруҳлар вилоятдаги туман ва шаҳар кўмаклашувчи комиссияларининг қарори билан маҳаллаларда вакиллар миқдорини белгилади. Шунга кўра, фуқаролар йиғини сайловларида 174 минг 449 нафар вакил иштирок этиши кутилмоқда.

Маълумот учун, ҳозир вилоятдаги мавжуд 724 та МФЙда фуқаролар йиғинлари раислари сайлови ўтказилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер