Сурхондарёда фирибгар ерни сотишни ваъда қилиб, қарийб 30 миллион сўмни ўзлаштириб олди
Сурхондарё вилоятининг Денов туманида 14 октябрь куни ер сотиб олиб, 29 миллион сўмни ўзлаштирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 5 октябрь куни Бандихон туман ички ишлар бошқармасига фуқаро мурожаат қилган. У ўз аризасида 2019 йил август ойида унга 5 сотих ерни 30 миллион сўмга сотиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш ваъда қилинганлигини айтган.
Қайд этилишича, «сотувчи» жами 29 миллион сўм олиб, ерни расмийлаштирмаган.
14 октябрь куни ушбу шахсга нисбатан 168-модда (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг