Сурхондарёда 2-синф қиз юк машинаси уриб юбориши оқибатида вафот этди
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида юк машинаси уриб юборган 8 ёшли қиз ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 7 март куни вилоятнинг Бойсун тумани «Дарбанд» маҳалласи ҳудудида содир бўлган. 2-синф ўқувчиси бўлган 8 яшар қиз мактабдан чиқиб, автомобиль йўлини кесиб ўтаётган вақтда 33 ёшли ҳайдовчи ГАЗ-53 русумли юк автомашинаси билан келиб уни уриб юборган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида 8 ёшли қизалоқ олган оғир тан жароҳатлари билан туман шифохонасида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Бахмал туманида опа-сингилнинг ўлимига сабабчи бўлган Cobalt ҳайдовчисига нисбатан ҳукм ўқилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан иш Бахмал туман судида кўриб чиқилган. Суд ҳукмига кўра, ҳайдовчи 3 йил муддатга автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, унга нисбатан 9 йилу 6 ойга муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бундан ташқари, жабрланувчининг фойдасига 145 миллион сўм маънавий ва моддий зарар тўланиши белгиланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг