Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

20:45 23 Февраль 2020 Жамият
848 0

Фото:ЎзА

Бугун, 23 февраль куни Термизда вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилоятидан Олий Мажлис Сенатига сайланган сенаторлар, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, туман ва шаҳарларнинг тўртта сектор раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, жамоат ташкилотлари мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борган йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Унда вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Абдисалом Хўжақулов Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер